ЁЗИШМА СИРЛИГИ – инсоннииг конс.вий ҳуқуқларидан бири. ё. с. почта–телеграф орқали барча жўнатилган (хатлар, телеграммалар, посилкалар, бандероллар), телефонда сўзлашув ва хабарларнинг дахлсизлигини, очиб кўриш ва улар мазмунини ошкор этиш тақиқланишини билдиради. Ўзбекистонда жиноятчиликка қарши кураш, жамоат тартибини ва давлат хавфсизлигини таъминлаш мақсадларида қонунда кўзда тутилган ҳоллардагина Ё.с.ни чеклашга йўл қўйилади. ЎзР Конс. 27-м.га биноан, қонун назарда тутган ҳоллардан ва тартибдан ташқари, ҳеч ким ёзишмалар ва телефонда сўзлашувлар сирини ошкор қилиши мумкин эмас. (муал. – Ш.Абдуқодиров)