Yangi hujjatlar

ЁЗМА БИТИМЛАР

ЁЗМА БИТИМЛАР – битимнинг бир шакли бўлиб, фуқаролар ва юридик шахсларнинг фуқаролик ҳуқуқ ва бурчларини белгилаш, ўзгартириш ёки бекор қилишга қаратилган ҳаракатлари. Ё.б. оддий ёки нотариал тасдиқланган шаклда тузилади. ФКнинг 105-м.га асосан, битимлар шунингдек, оғзаки шаклда ҳам тузилади. Ёзма шаклда тузилган шартномани бажаришга қаратилган битимлар, агар қонун ҳужжатлари ва шартномага зид бўлмаса, тарафларнинг келишувига мувофиқ ёзма шаклда тузилган битимни, агар ииш муомаласи одатларидан бошқача тартиб келиб чиқмаса, тарафлар ёки уларнинг вакиллари имзолаши керак. Агар қонун ҳужжатларига ёки иштирокчилардан бирининг талабларига зид бўлмаса икки тарафлама битимлар тарафлар имзолайдиган ҳужжатлар ўзаро айрибошлаш йўли б-н тузилиши мумкин. Хатлар, телеграммалар, телефонограммалар, телетайп маълумотлари, факслар ёки томонларни ва улар хоҳиш-иродасининг мазмунини ифодалайдиган бошқа ҳужжатлар ўзаро айрибошлаш, агар қонун ҳужжатларида ёки тарафларнинг келишувида бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, ёзма шаклда тузилган битимга тенглаштирилади. (муал. – Ф.Маъмуров)

Фикр билдиринг

yoki
Saytga kirganingizdan so‘ng fikr bildirish imkoniyatiga ega bo‘lasiz
Юқорига