Yangi hujjatlar

ЁЗМА ДАЛИЛЛАР

ЁЗМА ДАЛИЛЛАР – жиноят, фуқаролик ва хўжалик низолари бўйича далил сифатида ишлатилувчи ёзма манбалар, шахсий хусусиятдаги ёзишмалар, у ёки бу ҳолатларга тааллуқли маълумотлар кайд этилган ҳужжатлар. Ёзма далиллар иш учун аҳамиятли бўлган ҳолатлар тўғрисидаги маълумотлар баён этилган ҳужжатлар хизматга дахлдор ва шахсий ёзишмалардан иборат бўлади. Ёзма далиллар бажарилишига кўра қўлда ёзилган, полиграфия маҳсулоти, компьютерларда бажарилган бўлиши мумкин. Шу б-н бирга ёзма далилларнинг асл нусхаси ёки кўчирмаси ҳам бўлади. Ёзма далил тақдим этувчи шахс далил б-н иш учун аҳамиятли бўлган қандай ҳолатларни аниқлаш мумкин эканлигини кўрсатиши, талаб қилиб олиш ҳақида илтимоснома тақдим этилганда эса бу қандай далил эканлигини кўрсатиши ва ёзма далил муайян шахсда деб ҳисоблаши учун қандай асоси борлигини ҳам баён этиши шарт. Суд давлат органлари, ташкилотлар ёки фуқаролардан талаб қилган ёзма далиллар бевосита судга юборилади. Суд ёзма далилни талаб қилиб олиш ҳақида илтимоснома тақдим этган шахсга шу далилни судга тақдим этиш учун олиш ҳуқуқини берадиган сўров хати ҳам топшириши мумкин. Ишда иштирок этмаётган ташкилотлар ва фуқаролар суд талаб қилган ёзма далилларни тақдим этиш имконига эга бўлмасалар, буни судга маълум қилиб, сабабини кўрсатишлари шарт. Судга маълум қилинмаган тақдирда, шунингдек, ёзма далил тақдим этиш узрли сабабсиз рад қилинган тақдирда, суд бунда айбдор бўлган ташкилотларнинг мансабдор шахсларига, шунингдек, фуқароларга энг кам иш ҳақининг беш бараваригача миқдорда жарима солиши мумкин. Жарима солиш тегишли мансабдор шахсларни ва фуқароларни суд талаб қилаётган ёзма далилни тақдим этиш мажбуриятидан озод қилмайди. (муал. – Д.Хабибуллаев)

Фикр билдиринг

yoki
Saytga kirganingizdan so‘ng fikr bildirish imkoniyatiga ega bo‘lasiz
Юқорига