Yangi hujjatlar

Юртимиз қонунчилигида нима янгиликлар? (ўтган ҳафта эълон қилинган қонун ҳужжатлари тўплами шарҳи)


Ўтган ҳафта юртимизда бир қатор норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар имзоланди ва Миллий қонунчилик базаси – Lex.uz сайтида эълон қилинди.
Ушбу норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ҳақида қуйида маълумот олишингиз мумкин. Норматив-ҳуқуқий ҳужжатни сақлаб олиш учун устига босинг.
Ушбу Фармонда:
          Тошкент шаҳрида Халқаро қуёш энергияси инстиутини ташкил этиш таклифи маъқулланган.
          “Ўзбекэнерго” ДАК ва “Suntech Power Co.” (Хитой) компанияси ўртасида “Навоий” эркин индустриал-иқтисодий зонасида энг замонавий технологияларга асосланган 100 МВт  қувватли фотоэлектрик панеллар ишлаб чиқарувчи қўшма корхона барпо этилиши тўғрисида келишувга эришилганлиги таъкидланган (2013 йилнинг октябрь ойигача 50 МВтли ишлаб чиқарилса, 2015 йилга келиб тўлиқ қувватга эришиш кўзда тутилмоқда)
          Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги ва Молия вазирлиги ҳамда “Ўзбекэнерго” ДАКнинг Самарқанд вилоятида 100 МВт қувватга эга қуёш фотоэлектрик станциясини қуриш лойиҳасини амалга ошириш таклифи маъқулланди. Бунга кўра Самарқанд вилояти ҳокимлиги 2013 йилнинг 1 июлигача электростанцияни қуриш ва жойлаштиришни таклиф этиш учун белгиланган ер майдони ажратиши белгиланди.
          Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги ва Молия вазирлиги 2 ой муддатда халқаро тажрибани ўрганган ҳолда қуёш ҳамда биогаз энергиясини ишлаб чиқарувчилар ва фойдаланувчиларни рағбатлантириш, уларга солиқ ва божхона имтиёзлари ва афзалликларини бериш бўйича Вазирлар Маҳкамасига таклиф киритиши белгиланди.
          Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси зиммасига 2013 йилда Тошкент шаҳрида халқаро молия институтлари, етакчи халқаро экспертлар, хорижий тадқиқот марказлари ҳамда технологик ускуналар ишлаб чиқарувчи компаниялар иштирокида муқобил энергия манбаларини қўллаш масаласига доир халқаро конференция ўтказиш бўйича зарур чора-тадбирларни ишлаб чиқиш ва амалга ошириш вазифаси юклатилди.
          Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги, Фанлар Академияси, “Ўзбекэнерго” ДАК манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда 2013 йилнинг 1 ярим йиллигида Вазирлар Маҳкамасига “Муқобил энергия манбалари тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни лойиҳасини киритиши белгиланди.
          Мазкур Фармон ижроси Бош Вазир Ш.М.Мирзиёев зиммасига юклатилди.
Ушбу қарорда тасдиқланган НИЗОМГА кўра:
          Уйда ижтимоий ёрдам хизмати ходимлари ҳамда ногирон болаларни уйида ўқитганлик учун умумтаълим мактабларининг ўқитувчиларига ойлик йўл ҳақи компенсацияси миқдори энг кам ойлик иш ҳақининг 100 фоизимиқдорида белгиланди.
          Мактаб ўқитувчиларига – мактабдан ўқитилаётган ўқувчининг яшаш жойигача камида 1,5 километр масофа бўлганда уйда ўқитилаётган бир нафар ўқувчи учун энг кам ойлик иш ҳақининг 100 фоизи миқдорида компенцасия тўланади.
          Белгиланган компенцасияга даромад сифатида қаралмайди ва ундан жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи, ягона ижтимоий тўлов ва фуқаролар суғурта бадаллари олинмайди.
Ушбу қарорда тасдиқланган НИЗОМГА кўра:
          Бепул юриш ҳуққига эга шахсларга янги кўришда ягона гувоҳномалар берилади.
          Эски намунада берилган гувоҳномалар мазкур Низом кучга киргандан кейин олти ой мобайнида ўз кучини сақлаб қолади.
          «Шаҳар йўловчилар транспортидан бепул фойдаланишни тартибга солиш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига мувофиқ, қуйидаги шахслар шаҳар йўловчилар транспортидан (таксидан ташқари) бепул фойдаланиш ҳуқуқига эга:
  • 1941 — 1945 йиллардаги уруш қатнашчилари жумласидан бўлмиш ҳарбий хизматчилар;
  • 1941 — 1945 йиллардаги уруш ногиронлари ва урушнинг I гуруҳ ногиронига ҳамроҳлик қилувчи шахс;
  • 1941 — 1945 йиллардаги уруш даврида фронт ортида фидокорона меҳнати ва бенуқсон ҳарбий хизмати учун орден ва медаллар билан тақдирланган шахслар;
  • Афғонистон Республикасида ва бошқа мамлакатларнинг ҳудудидаги жанговар ҳаракатларда қатнашган собиқ байналминалчи жангчилар жумласидан бўлмиш фуқаролар;
  • ҳақиқий муддатли ҳарбий хизматни ўтаётган ҳарбий хизматчилар ва контракт бўйича оддий аскарлар ҳамда сержантлар таркибидаги ҳарбий хизматчилар;
  • Чернобиль АЭС ҳалокати оқибатида нурланиш касаллигига чалинган ва уни бошдан кечирган шахслар;
  • кўзи ожиз ногиронлар ва кўзи ожиз ногиронга ҳамроҳлик қилувчи шахс.
          Ҳақиқий муддатли ҳарбий хизматни ўтаётган ҳарбий хизматчиларга ва контракт бўйича оддий аскарлар ҳамда сержантлар таркибидаги ҳарбий хизматчиларга гувоҳнома берилмайди. Улар ҳарбий гувоҳномаси ёки кон­тракт асосида хизмат қилувчининг шахсий гувоҳномасини кўрсатган тақдирда шаҳар йўловчилар транспортида (таксидан ташқари) бепул юриш ҳуқуқидан фойдаланади.
          Гувоҳномалар оч яшил рангда тайёрланиб, ўртасига Ўзбекистон Республикаси давлат чегаралари контурларининг кўриниши жойлаштирилади.
          Гувоҳнома бланкалари ва варақалари қатъий ҳисобда турадиган ва белгиланган ҳимоя чизиғига эга ҳужжат бўлиб, ҳисобга олиш серияси ва тартиб рақамига эга бўлади.
          Гувоҳнома ва варақа чекланмаган муддатга берилади.
          Гувоҳнома йўқотиб қўйилган тақдирда, фуқарога гувоҳноманинг дуб- ликати берилади.
          Гувоҳнома яроқсиз ҳолга келган тақдирда, гувоҳнома алмаштириб берилади.
Шунингдек, қуйидаги норматив-ҳужжатлар ҳам эълон қилинди:
Мазкур мақола Сизга манзур бўлдими?
  • Ҳа (1)
  • Йўқ (0)
  • Бироз (0)

Фикр билдиринг

yoki
Saytga kirganingizdan so‘ng fikr bildirish imkoniyatiga ega bo‘lasiz
Юқорига