ЗАРАР – фуқаролик ҳуқуқи бўйича шахснинг қонунга хилоф ҳаракати оқибатида бошқа шахсга етказилган мулкий зиён. З. кредитор томонидан сарф қилинган харажатлар, унинг мол–мулкини йўқолиши ёки унга шикаст етказилиши, қарздор мажбуриятни лозим даражада бажарганида олиши мумкин бўлган даромад (олинмаган фойда) дан иборат бўлади (ФКнинг 985–м.). З. ихтиёрий тўланади ёки мажбурий йўл б–н ундирилади. З. етказган шахс З. кўрган шахсни З.ни тўлаш тўғрисидаги талабини бажарса, З. ихтиёрий равишда ундирилган ҳисобланади. Агар З. етказган шахс етказилган З.ни қоплаш тўғрисидаги З. кўрган шахснинг талабини ихтиёрий равишда бажармаса ёки уни бажаришдан бош тортса, З. кўрган шахс З.ни ундириб бериш тўғрисида судга даъво аризаси тақдим этиш йўли б–н ундириб олиши мумкин. Бундай тартиб З.ни мажбурий йўл б–н ундириб олиш ҳисобланади.
Фуқароларнинг руҳий азият чекиши натижасида етказилган З. маънавий З. ҳисобланади. Моддий З. мулк ёки пул б–н, маънавий З. эса пул б–н қопланади. З. тушунчаси ФКнинг 14–м.да баён қилинган.