Yangi hujjatlar

ЗАРАРЛИ МОДДАЛАРНИ ТАШЛАШ

ЗАРАРЛИ МОДДАЛАРНИ ТАШЛАШ ер, сув ва атмосфера ҳавосини зарарли моддалар билан ифлослаш. З.м.т.га йўл қўйилмаслиги ЎзРнинг “Табиатни муҳофаза қилиш тўғрисида”ги, “Атмосфера ҳавосини муҳофаза қилиш тўғрисида”ги ва “Сув ва сувдан фойдаланиш тўғрисида”ги Қонунларида ўз аксини топган. Ҳозирча атмосфера ҳавосига ва сув объектларига З.м.т.нинг йўл қўйиладиган миқдорларини белгилаш тартиби ишлаб чиқилмаган. Амалда турли илмий методик кўрсатмалардан фойдаланилмоқда. “Атмосфера ҳавосини муҳофаза қилиш тўғрисида”ги Қонуннинг 8–м.га асосан, ҳавони ифлослантирувчи доимий манбалардан атмосфера ҳавосига ифлослантирувчи моддалар, биологик организмлар чиқаришнинг йўл қўйиладиган даражадаги меъёрлари корхона, муассаса, ташкилотлар томонидан ишлаб чиқилади ва ЎзР Табиатни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси органлари томонидан тасдиқланади. Зарарли физикавий таъсир манбаларини аниқлаш ва ҳисобга олиш, зарарли таъсир кўрсатувчи объектларни жойлаштириш қоидаларига риоя этилиши устидан назорат олиб бориш бўйича ташкилий чоралар б–н бир қаторда физикавий таъсир кўрсатишни даражаларини назорат қилиш, шаҳарсозлик амалиётида қўллаш учун унумли ҳимоя материалларини ишлаб чиқиш мўлжалланган. Атроф табиий муҳитга иссиқликнинг салбий таъсирини бартараф қилиш учун табиий шароитларда сувларни иссиқлик даражасини йўл қўйилган меъёрлари белгиланади. Ер усти сувларини оқава сувлар б–н ифлосланишдан муҳофаза қилиш қоидаларига мувофиқ, иссиқ оқава сувларни ташлаш оқибатида хўжалик, ичимлик ва маиший–маданий мақсадларда фойдаланадиган сув объектларидаги сувларнинг ёзги иссиқлик даражаси охирги 10 йил ичидаги энг иссиқ ойнинг ўртача ойлик иссиқлик даражасидан целсий бўйича 3 градусдан ошиши мумкин эмас. Балиқчилик хўжалиги сув ҳавзаларида ёзги иссиқлик температурасига нисбатан 5 градусдан ошиб кетиши мумкин эмас.

Фикр билдиринг

yoki
Saytga kirganingizdan so‘ng fikr bildirish imkoniyatiga ega bo‘lasiz
Юқорига