ЗАРУРИЙ МУДОФАА – мудофааланувчининг ёхуд бошқа шахснинг ҳуқуқларини, жамият ёки давлат манфаатларини уларга нисбатан ғайриҳуқуқий тажовуз қилаётган шахсга зарар етказиш йўли б–н ҳимоя қилиш. З.м. ҳуқуқи фуқароларнинг давлат ва жамоат манфаатларига, фуқароларга, фуқароларнинг ҳуқуқлари ва эркинликларига ҳар қандай тажовуз қилишлардан ҳимоя қилишга оид Конст.вий қоидаларни рўёбга чиқаришнинг муҳим кафолатларидан бири ҳисобланади. МЖКнинг 18–м.га биноан ушбу Кодексда ёки маъмурий ҳуқуқбузарлик учун жавобгарлик белгиловчи бошқа норматив ҳужжатларда назарда тутилган, лекин З.м. ҳолатида (башарти зарурий мудофаа чегарасидан чиқиб кетишига йўл қўйилмаган бўлса) содир этилган ҳаракатлар ҳуқуқбузарлик деб ҳисобланмайди. З.м. деб ҳисоблаш учун тажовуз реал бўлмоғи лозим. З.м. холатида зарар етказганлик учун жавобгарлик асослари ФКнинг 987–м.да белгилаб қўйилган.