Yangi hujjatlar

ЖАМИ ИШ ҲАҚИ

ЖАМИ ИШ ҲАҚИ – муайян давр (ой, й.) учун ходимга ҳисобланган (иш ҳақи, мукофотлар, солиқ тўланиши лозим бўлган бошқа барча тўловлар)нинг жами миқдори. Ж.и.ҳ.дан даромад солиғи ва б. мажбурий бадаллар ушлаб қолинади. Ж.и.ҳ.нинг солиқлар ва б. мажбурий бадаллар тўланганидан кейин қолган ҳамда ходимнинг қўлига берилиши лозим бўлган сумманинг кўпи б-н 50 % гача бўлган қисми (алимент, жарима, етказилган зарарни қоплаш, ортиқча тўланган суммани қайтариб олиш ва ҳ.к.) ушлаб қолинишига йўл қўйилади. Ж.и.ҳ. ўриндошлик бўйича ишлайдиган, корхонасида олган даромадларидан солиқ ҳисобланишида ва б. баъзи ҳолларда ҳисобга олинади. Ходим томонидан иш берувчига етказилган моддий зарарни қоплаш учун жавобгарликка тортиш чоғида фақат бевосита зарар ҳисобга олинади ва олинмасдан қолган фойда ёки ўзга даромадлар ҳисобга олинмайди. Иш берувчи томонидан ходимга етказилган зарар тушунчаси таркибига меҳнат мажбуриятини бажариш чоғида ходимнинг соғлиғига зарар етиши (жароҳатланиши, шикастланиши, соғлиғига бошқа ҳил зарар етказилиши, касб касаллигига чалиниши), унинг вафот этиши туфайли қарамоғида бўлиб келган шахслар зарар кўриши (даволаш, протез–ортопедия, кучли озиқ–овқат б-н таъминлаш, дафн этиш харажатлари ва б.) киритилади. Соғлиққа шикаст етиши ёки ходим вафот этиши оқибатида берилган компенсация пули зарар таркибига кирмайди. Ходимнинг ғайриқонуний равишда ишдан бўшатилиши, бошқа ишга ўтказилиши туфайли мажбуран прогул вақти учун тўланиши лозим бўлган иш ҳақи ва б. тўловлар ҳам зарар суммасини ташкил қилади. Ходимнинг корхонада мол-мулки нобуд бўлиши, йўқолиши, сифати бузилиши учун ҳам иш берувчи айби бўлганда жавобгар бўлади. Меҳнат муносабатларида ходимга ёки ходим томонидан иш берувчига етказилган моддий зарар қонун ҳужжатларига кўра ҳисобланади ва ундирилади. Иш берувчи ходимнинг шаъни ва қадр–қимматига айбли зарар етказганда маънавий жавобгарликка тортилади. Маънавий зарар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ҳисоблаб чиқилади ва ундирилади. (муал. – Й.Турсунов)

Фикр билдиринг

yoki
Saytga kirganingizdan so‘ng fikr bildirish imkoniyatiga ega bo‘lasiz
Юқорига