Yangi hujjatlar

ЖАМОА ШАРТНОМАСИ

ЖАМОА ШАРТНОМАСИ – корхонада иш берувчи б-н ходимлар ўртасидаги меҳнатга оид, ижтимоий –иқтисодий ва касбга оид муносабатларни тартибга солувчи норматив ҳужжат. Ходимлар ва иш берувчилари ўртасидаги ижтимоий шерикчиликнинг асосий шаклларидан бири. МКнинг 4-м.га кўра, жамоа шартномаси корхоналарда меҳнат муносабатларини тартибга солишнинг асосий шартномавий шакли саналади. Унда ходимларнинг меҳнат соҳасидаги ҳуқуқлари конкретлаштирилади, қонундагидан афзалроқ ҳуқуқ ва имтиёзлар назарда тутилади. Жамоа шарномаларини тузиш, ижро этиш тартиби, мазмуни МКда белгилаб қўйилган. (муал. – С.Бобоқулов)

Фикр билдиринг

yoki
Saytga kirganingizdan so‘ng fikr bildirish imkoniyatiga ega bo‘lasiz
Юқорига