ЖАМОАГА ДОИР МЕҲНАТ НИЗОЛАРИ – иш берувчи (иш берувчилар бирлашмаси) ва ходимлар жамоаси (ходимларнинг вакиллик органлари) ўртасида меҳнатнинг янги шартларини белгилаш ва мавжуд шартларини ўзгартириш, жамоа шартномалари ва келишувларини тузиш, ўзгартириш ва бажариш юзасидан келиб чиқадиган келишмовчиликлар. Жамоага доир меҳнат низолари суд тартибида ёки қонун ҳужжатларида белгиланган ўзга тартибда кўриб ҳал этилади. (муал. – Й.Турсунов)