Yangi hujjatlar

ЖАМОАТ АЙБЛОВЧИСИ

ЖАМОАТ АЙБЛОВЧИСИ – биринчи инстанция ва апелляция судида жиноят иши кўрилаётганида жамоат ташкилоти ёки жамоа номидан суд муҳокамасида қатнашувчи вакил. У корхона, муассаса, ташкилот жамоат ташкилотининг умумий мажлиси ёки цех, бўлим, бошқа бўлинма жамоаси томонидан белгиланиб, ваколатлари ёзма равишда тасдиқлаб берилади. (ЖПКнинг 43-м.) Суд муҳокамасида Ж.а. қатнаштириш масаласи жамоат ташкилоти ёки жамоанинг илтимосига биноан судья ёки суд томонидан ҳал қилинади. Суд муҳокамасида иштирок этаётган жамоат айбловчиси: иш материаллари б-н танишишга, далиллар тақдим этишга ва уларни текширишда иштирок этишга, илтимоснома беришга, тарафларнинг музокараларида сўзга чиқиб айбловни исботлангани ҳақида судга фикр билдиришга ҳақлидир. Ж.а. айбловдан воз кечишга ҳақли. Ж.а. суд муҳокамасида иштирок этиши, жамоат бирлашмаси ёки жамоанинг фикрини судда баён қилиши ва иш ҳолатларини аниқлашга кўмаклашиши шарт. (муал. – З.Иноғомжонова)

Фикр билдиринг

yoki
Saytga kirganingizdan so‘ng fikr bildirish imkoniyatiga ega bo‘lasiz
Юқорига