ЖАМОАТ ҲИМОЯЧИСИ – жамоат бирлашмаси ёки жамоанинг қарори асосида судланувчининг манфаатларини судда ҳимоя қилиш мақсадида юборилган вакил. (ЖПКнинг 44-м.). Суд муҳокамасида иштирок этаётган ж.ҳ. иш материаллари б-н танишиш, далиллар тақдим этишга ва уларни текширишда иштирок этишга, илтимоснома беришга, тарафларнинг музокараларида сўзга чиқиб, судланувчини оқлайдиган ёки унинг жавобгарлигини енгиллаштирадиган ҳолатлар хусусида судга фикр билдиришга ҳақлидир. Ж.ҳ. суд муҳокамасида иштирок этиши, жамоат бирлашмаси ёки жамоанинг фикрини судда баён қилиши ва ишнинг судланувчининг аҳволини енгиллаштирувчи ҳолатларини аниқлашга кўмаклашиши шарт. (муал. – З.Иноғомжонова)