ЖАЗО МУДДАТЛАРИНИ ҲИСОБЛАШ – муайян ҳуқуқдан маҳрум қилиш, ахлоқ тузатиш ишлари, хизмат бўйича чеклаш, интизомий қисмга жўнатиш, озодликдан маҳрум қилиш тарзидаги жазоларнинг муддатлари ойлар ва й.лар б-н ҳисобланади. Жазоларни алмаштириш вақтида уларнинг муддатлари кунлар б-н ҳисобланиши мумкин. (ЖК 63-м. ва ЖПК 528-532-м.). (муал. – З.Иноғомжонова)