ЖАЗО ТАЙИНЛАШ – суд ЖК махсус қисмида кўрсатилган жиноятни содир этган шахсга нисбатан уни жавобгарлик назарда тутилган м.даги белгиланган доирада умумий қисм қоидаларига мувофиқ жазо тайинлайди. Ж.т.да жиноятнинг хусусияти ва ижтимоий хавфлилик даражаси, қилмишнинг сабаби, етказилган зарарнинг хусусияти ва миқдори, айбдорнинг шахс ҳамда жазони енгиллаштирувчи ва оғирлаштирувчи ҳолатлари инобатга олинади. (ЖК 54-м.).