ЖАЗО ТАЙИНЛАШДА ДАСТЛАБКИ ҚАМОҚ ВАҚТИНИ ҲИСОБГА ОЛИШ – жазо тайинлаш вақтида дастлабки қамоқнинг ҳар бир кунини: а) қамоқ, интизомий қисмга жўнатиш ва озодликдан маҳрум қилишнинг бир кунига; б) ахлоқ тузатиш ишлари ёки хизмат бўйича чеклашнинг уч кунига тенглаштириб ҳисобланади. (ЖК 62-м.). (муал. – У.Холиқулов)