Yangi hujjatlar

ЖАЗОДАН ОЗОД ҚИЛИНГАН ШАХСЛАР УСТИДАН НАЗОРАТ

ЖАЗОДАН ОЗОД ҚИЛИНГАН ШАХСЛАР УСТИДАН НАЗОРАТ – ваколатли давлат органлари томонидан турли шаклда амалга оширилади. Жазодан озод этилганларнинг ҳулқ–атвори устидан назоратни амалга ошириш вазифасини аввал мавжуд бўлган назорат комиссиялари ҳамда вояга етмаганларнинг ишлари бўйича комиссиялар бажарган. Ҳозирда мазкур назорат жазодан озод этилганларнинг яшаш жойларидаги ички ишлар органларининг тегишли ходимлари, хусусан, участка нозирлари томонидан амалга оширилади. Шунингдек, бу турдаги назорат жазодан озод этилган ва муддатидан илгари озод этилган ҳомиладор аёллар, вояга етмаган фарзанди бор аёллар устидан ҳам амалга оширилади. (ЖИК 176-м.). (муал. – Қ.Абдурасулова)

Фикр билдиринг

yoki
Saytga kirganingizdan so‘ng fikr bildirish imkoniyatiga ega bo‘lasiz
Юқорига