Yangi hujjatlar

ЖАЗОНИ ИНДИВИДУАЛЛАШТИРИШ

ЖАЗОНИ ИНДИВИДУАЛЛАШТИРИШ маҳкумни аҳлоқан тузатишга қаратилган, унинг ижтимоий хавфлилиги унинг содир этган жиноятининг хавфлилик даражасига қараб ажратиш, отряд ва бригадага тақсимлаш асосида амалга оширилади. Ҳар бир маҳкумга нисбатан қандай чора қўллаш масалалари жазони индивидуаллаштириш дейилади. Ж.и. орқали маҳкумни алоҳида назорат қилиш ва ҳисобга олиб бориш имкони яратилади. ЖИКнинг 97-м. 3-қ.да ҳам таъкидланганидек, тарбиявий ишлар индивидуал тартибда олиб борилади. Бу чораларнинг самарадорлиги айнан маҳкумларни тўғри таснифлашга боғлиқ бўлади. ЖКнинг 50-м. ва ЖИКнинг 58 -м. талабларига биноан маҳкум энг аввало, жинсига қараб ажратилади. Эркак жинсидаги маҳкумлар учун алоҳида жазони ижро этиш колониялари ва аёллар учун алоҳида жазони ижро этиш колониялари ташкил этилади. Маҳкумларни таснифлашнинг бу принципига доим риоя этилади, ҳатто маҳкумнинг ҳуқуқий ҳолатлари ўзгарган тақдирда ҳам риоя қилинади. Маҳкумларнинг ажратилган ҳолда сақланиши ҳар тарафлама мақсадга мувофиқ бўлиб, уларга нисбатан қўлланиладиган мажбурлов чораларини, бериладиган имтиёзларни ва ҳуқуқларни тўғри амалга ошириш учун имконият яратади. Ўн саккиз ёшга етган маҳкумлар вояга етмаган маҳкумлардан ажратилган ҳолда сақланади. Вояга етмаганларга нисбатан алоҳида турдаги жазони ижро этиш колонияларининг ташкил этилиши уларга нисбатан тарбиявий чораларнинг алоҳида турларини жорий этиш имкониятларини яратади. ЖКнинг 85-м. ва ЖИКнинг 45-м.га биноан, вояга етмаган ҳолда озодликдан маҳрум қилинган маҳкумлар тарбия колонияларида сақланадилар. Озодликдан маҳрум қилиш жазосини ижро этиш жараёнида бу қоидага қатъий амал қилинади. Турли жинсдаги маҳкумларни бир-бирларидан ажратилган ҳолда сақлаш, турли хилдаги ахлоқий, гигиена ва б. ижтимоий қоидаларга риоя қилишни ҳам енгиллаштиради. Маҳкумни ёшига нисбатан ажратилган ҳолда сақлаш вояга етмаганларни катталарнинг, жиноятчилик соҳасида тажрибали маҳкумларнинг салбий таъсиридан сақлаш имкониятларини яратади. (муал. – Қ.Абдурасулова)

Фикр билдиринг

yoki
Saytga kirganingizdan so‘ng fikr bildirish imkoniyatiga ega bo‘lasiz
Юқорига