ЖАЗОНИ ИЖРО ЭТИШ МУАССАСАЛАРИДАГИ ИЧКИ ТАРТИБ ҚОИДАЛАРИ – Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг меъёрий ҳужжатлари б-н тартибга солинади. Улар озодликдан маҳрум қилиш тариқасидаги жазони ижро этиш б-н боғлиқ бўлган айрим масалаларни, жумладан: жазони ижро этиш муассасаларини ташкил этиш ва тугатиш; текшириш; жиҳозлаш; маҳкумлар лимити; маҳкумларни қабул қилиш ва жўнатиш; уларни овқатлантириш ва меҳнатга жалб этиш, рағбатлантириш ва жазолаш чораларини ҳисобга олиш тартиби ва ҳ.к.ни аниқлаштириб беради. (муал. – Қ.Абдурасулова)