Yangi hujjatlar

ЖАЗОНИ ИЖРО ЭТИШ МУАССАСАЛАРИНИНГ КОМИССИЯЛАРИ

ЖАЗОНИ ИЖРО ЭТИШ МУАССАСАЛАРИНИНГ КОМИССИЯЛАРИ – жазони ўташ жойларида маҳкумларни жазони ўташдан муддатидан илгари озод қилиш, жазонинг ўталмаган қисмини енгилроғи б-н алмаштириш, жазони ўташни давом эттириш учун манзил колониясига ўтказиш ва б. шу каби масалаларни кўриб чиқиш мақсадида тузилади. Ж.и.э.м.к. ўз йиғилишини ҳар ойда камида икки марта ўтказади. Комиссия таркибига муассаса бошлиғининг ўринбосарлари, муассасанинг етакчи бўлим ва хизматларининг раҳбарлари киради. Муассасанинг махсус бўлим бошлиғи комиссия котиби бўлиб, унга йиғилиш тайинланган кунга камида уч кун қолганда, туркум (отряд) бошлиқлари маҳкумларга оид зарур ҳужжатларни тақдим этади. Ж.и.э.м.к. йиғилишига тайёрланаётган ҳужжатларнинг сифати ва ўз вақтида тақдим этилиши устидан назорат қилиш муассаса бошлиғининг тарбиявий ишлар бўйича ўринбосари зиммасига юклатилади. Ж.и.э.м.к. йиғилишлари баённомалар б-н расмийлаштирилиб, улар асосида муассаса бошлиғи томонидан маҳкумни жазони ўташдан муддатидан илгари озод қилиш ёки жазонинг ўталмаган қисмини енгилроғи б-н алмаштириш, жазони ўташни давом эттириш учун манзил колониясига ўтказишга тақдим қилиш ёхуд тақдим қилишни рад қилиш ҳақида қарор чиқарилади. Ушбу қарор асослантирилган бўлиши лозим ва маҳкумга тилхат б-н эълон қилинади. Ж.и.э.м.к. маҳкумни жазони ўташдан муддатидан илгари озод қилиш ёки жазонинг ўталмаган қисмини енгилроғи б-н алмаштириш, жазони ўташни давом эттириш учун манзил колониясига ўтказиш тўғрисидаги қарор ва барча зарур ҳужжатлар комиссия йиғилишидан сўнг бир ҳафталик муддат ичида судга юборилади. (муал. – Қ.Абдурасулова)

Фикр билдиринг

yoki
Saytga kirganingizdan so‘ng fikr bildirish imkoniyatiga ega bo‘lasiz
Юқорига