ЖАЗОНИ ИЖРО ЭТИШ МУАССАСАСИ МАЪМУРИЯТИНИНГ ҚОНУНИЙ ТАЛАБЛАРИГА БЎЙСУНМАСЛИК – озодликдан маҳрум қилиш жойида жазони ўтаётган шахснинг жазони ижро этиш муассасаси маъмуриятининг қонуний талабларига бўйсунмаслиги ёхуд маъмуриятнинг ўз фаолиятини амалга оширишга бошқача йўсинда тўсқинлик қилиш (ЖК 221-м.). (муал. – Қ.Абдурасулова)