Yangi hujjatlar

ЖАЗОНИ ИЖРО ЭТИШДА ДИФФЕРЕНЦИАЦИЯ ТАМОЙИЛИ

ЖАЗОНИ ИЖРО ЭТИШДА ДИФФЕРЕНЦИАЦИЯ ТАМОЙИЛИ – бу тамойил, айниқса, озодликдан маҳрум қилиш жазосини ижро этишда алоҳида аҳамият касб этади. Жумладан, маҳкумларнинг ижтимоий хавфлилиги, уларнинг илгари ҳам жиноят содир этиб жазо ўтаб чиққанлиги, рецидивлиги ҳамда содир этган жиноятининг ижтимоий хавфлилиги бу тамойил асосида тартибга солинади. Жазони дифференциациялаш индивидуаллаштиришдан фарқ қилади. Жазони дифференциациялашда маҳкумларнинг ижтимоий хавфлилигига кўра бир-биридан ажратилган ҳолда сақлаш ва уларга ўзларининг ижтимоий хавфлилигига кўра мажбурлов чораларини қўллаш назарда тутилади. Турли тоифадаги маҳкумлар бир-биридан ажратилган ҳолда сақланади. Жазони ижро этиш муассасаларида қўлланадиган мажбурлов чоралари ҳам бир-биридан фарқ қилади, улар ЖИКнинг 17–23–бобларида баён этилган. Жазони дифференциациялаш асосида маҳкумларга қўлланиладиган тарбиявий чоралар ҳам турличадир (ЖИК 97-м. 4-қ.). (муал. – Қ.Абдурасулова)

Фикр билдиринг

yoki
Saytga kirganingizdan so‘ng fikr bildirish imkoniyatiga ega bo‘lasiz
Юқорига