Yangi hujjatlar

ЖАЗОНИ ИЖРО ЭТУВЧИ МУАССАСАЛАР

ЖАЗОНИ ИЖРО ЭТУВЧИ МУАССАСАЛАР – ЎзР ЖИКнинг 45– м.га мувофиқ озодликдан маҳрум қилиш тариқасидаги жазо ижросини жазони ижро этиш муассасалари амалга оширади. Ж.и.э.м.га қуйидагилар киради: жазони ижро этиш колониялари; тарбия колониялари; турмалар. Озодликдан маҳрум этишга ҳукм қилинган ва хўжалик хизматига оид ишларни бажариш тергов ҳибсхоналарида қолдирилган шахсларга нисбатан жазони ижро этиш муассасалари вазифасини ҳибсхона маъмурияти бажаради. Жазони ижро этиш колониялари манзил–колонияларга, умумий, қаттиқ, махсус тартибли колонияларга бўлинади. Вояга етган маҳкумларни сақлаш учун мўлжалланган тарбия колониялари мавжуд. (муал. – Қ.Абдурасулова)

Фикр билдиринг

yoki
Saytga kirganingizdan so‘ng fikr bildirish imkoniyatiga ega bo‘lasiz
Юқорига