ЖАЗОНИ ИЖРО ЭТУВЧИ МУАССАСАЛАРНИНГ МАЖБУРИЯТЛАРИ – озодликдан маҳрум қилиш тариқасидаги ва ўлим жазосини ижро этиш, озодликдан маҳрум қилиш тариқасидаги жазони ижро этиш жараёнида тартиб, маъмурият вакилларининг масъулияти. Муассаса ҳудудида юрган мансабдор шахслар ва фуқароларнинг шахсий хавфсизлиги ҳамда маҳкумларнинг яшаш жойи, озиқ–овқат, уст–бош б-н таъминлаш, маҳкумларни меҳнатга жалб этиш, улар орасида умумий таълим ва ҳунар таълимини ташкил этиш, тиббий–санитария хизмати кўрсатиш, маҳкумларни кўрсатилган йўналишлар (маршрут) бўйича кузатиб бориш Ж.и.э.м. (муал. – Қ.Абдурасулова)