ЖАЗОНИ ЎТАШ ТАРТИБИНИ АШАДДИЙ БУЗУВЧИ – камида икки марта жазони ўташ тартибини қўпол равишда бузганлиги учун интизомий бўлинмага киритиб қўйилган ва бирор жазо белгиланган тартибда олиб ташланмаган ёки бекор бўлмаган маҳкум. Бу тоифадаги маҳкум енгиллаштирилган сақлаш шароити ва манзил колонияларига ўтказилмайди, унга жазони ўташдан илгари шартли озод қилиш ва жазони енгилроғи б-н алмаштириш қўлланилмайди. (муал. – Қ.Абдурасулова)