Yangi hujjatlar

ЖАЗОНИ ЎТАШНИНГ ЕНГИЛ ШАРОИТЛАРИ

ЖАЗОНИ ЎТАШНИНГ ЕНГИЛ ШАРОИТЛАРИ – ЖИК 104-м.га мувофиқ, интизомий жазоланмаган маҳкумлар қуйидаги тартибда ўтказилади: а) қасддан содир этилган унча оғир бўлмаган жиноят учун суд тайинлаган жазо муддатининг камида олти ойи ўтганидан кейин; б) содир этилган оғир жиноят учун суд тайинлаган жазо муддатининг камида чорак қисмини ўтганидан кейин; в) содир этилган ўта оғир бўлмаган жиноят учун суд тайинлаган жазо муддатини камида учдан бир қисмини ўтганидан кейин ўтказилади. Ж.ў.е.ш. ўтказилган маҳкумларга энг зарур нарсалар ва озиқ–овқат маҳсулотларини харид қилиш учун ҳар ойда қонунда белгиланган фоиз миқдоридаги қўшимча пул сарфлаш, бир й. давомида бир мартадан узоқ ёки қисқа муддатли учрашув, йўқлама ёки посилка олиш, телефон сўзлашув ҳуқуқи берилади. (муал. – Ш.Билолхўжаева)

Фикр билдиринг

yoki
Saytga kirganingizdan so‘ng fikr bildirish imkoniyatiga ega bo‘lasiz
Юқорига