Yangi hujjatlar

ЖАЗОНИНГ ЎТАЛМАГАН ҚИСМИНИ АЛМАШТИРИШ

ЖАЗОНИНГ ЎТАЛМАГАН ҚИСМИНИ АЛМАШТИРИШ – фақат қонун б-н қатъий белгиланган ҳолларда ҳукмда назарда тутилган жазони ижро этиш жараёнида суд томонидан алмаштиришга йўл қўйилади. ЖК 90-м.га мувофиқ, озодликдан маҳрум қилиш ёки ахлоқ тузатиш ишига ҳукм қилинган шахсга нисбатан жазонинг ўталмаган қисмини жазони ўташ давридаги хулқини ҳисобга олиб, суд енгилроқ жазо б-н алмаштириши мумкин. Бунда шахс жазонинг қўшимча турини ўташдан тўлиқ ёки қисман озод қилиниши мумкин. Жазонинг ўталмаган қисми жазо муддатининг камида учдан бир қисми ҳақиқатан ўталганидан кейин енгилроқ жазо б-н алмаштирилиши мумкин. (муал. – И.Беков)

Фикр билдиринг

yoki
Saytga kirganingizdan so‘ng fikr bildirish imkoniyatiga ega bo‘lasiz
Юқорига