Yangi hujjatlar

ЖИНОИЙ РЕЦИДИВ

ЖИНОИЙ РЕЦИДИВ (лотинча recidivus – қайта юз бериш) – муқаддам судланган шахс томонидан такроран жиноят содир этилиши. Бундай жиноятчилик шахснинг илгари содир этган жинояти тегишли давлат органига маълум бўлган ва рўйхатга олингандан кейин янги жиноят содир этганлигини билдиради. Шахс томонидан муайян жиноятнинг содир қилинганлиги ундаги жамиятга хилоф йўналишни аниқлаш имконини беради. Ж.р. содир этилганда одатдагидан жиддийроқ чоралар кўрилади. Ж.р.нинг зарурий белгилари: биринчидан – жиноятнинг такроран содир этилганлиги; иккинчидан – жиноятни содир этган шахснинг олдинги жинояти учун судланганлиги.

Жиноят ҳуқуқи назариясида бу тушунча шахс томонидан икки ёки ундан ортиқ жиноий қилмишлар содир этганликнинг барча ҳолларини, субъектда аввалги қилмишлари учун судланганлиги бор йуқлигидан қатъи назар, қамраб олади. Ж.р. умуман жиноятчиликнинг таркибий қисмига киради ва умуман жиноятчиликка хос бўлган умумий хусусиятларига эга бўлса-да, биринчи марта содир этилган жиноятлардан унинг ўзига хос белгилари б-н фарқ қилади. Ж.р.лар олдинги содир этилган жиноят учун қонунга мувофиқ чоралар кўрилганидан сўнг содир этилганлиги б-н, такроран содир этилган ва жиноятлар жамидан фарқ қилади. Ж.р.нинг криминологик тушунчаси асосларига, шахсга нисбатан кўрилган чораларнинг хусусиятидан қатъи назар, жиноятнинг такрорланиши олинган. Шунга мувофиқ равишда, судланганлик муддати ўтиб кетган ва қонунда белгиланган тартибда олиб ташланган; судланганлик муддати ўтиб кетмаган ёки олиб ташланмаган жазони ўтаётган шахслар: реабилитация этилмай, жавобгарликдан озод қилинган шахслар, дастлабки жинояти юзасидан тергов ҳаракатлари олиб борилаётган ёки иши судда кўрилаётган шахслар томонидан янги жиноят содир этилган бўлса, қилмиш Ж.р.лар доирасига киради (ЖК 34-м.). (муал. – Қ.Абдурасулова)

Фикр билдиринг

yoki
Saytga kirganingizdan so‘ng fikr bildirish imkoniyatiga ega bo‘lasiz
Юқорига