Yangi hujjatlar

ЖИНОИЙ ЖАЗОНИ ЎТАЁТГАН ШАХСЛАРНИНГ ҲУҚУҚИЙ ҲОЛАТИ

ЖИНОИЙ ЖАЗОНИ ЎТАЁТГАН ШАХСЛАРНИНГ ҲУҚУҚИЙ ҲОЛАТИ – ЖИК ва б. қонунларда белгиланган чеклашлар инобатга олинган ҳолда жазони ўтаётган ЎзР фуқаролари барча назарда тутилган ҳуқуқлар, эркинликларга эга бўладилар ва мажбуриятларни бажарадилар. Ажнабий фуқаро ва фуқаролиги бўлмаган маҳкум, шунингдек, ЎзРнинг ҳалқаро шартномаларида белгиланган ҳуқуқлар ва эркинликларга эга бўлади ва мажбуриятларни бажаради. Маҳкумларнинг ҳуқуқлари ва мажбуриятлари муайян жазо турини ижро этиш тартиби ва шартларидан келиб чиққан ҳолда белгиланади. Ж.ж.ў.ш.ҳ.ҳ. кўра, қуйидагилар маҳкумларнинг асосий ҳуқуқлари ҳисобланади: а) жазони ижро этувчи муассаса ёки органлар маъмуриятига, бошқа давлат ва жамоат бирлашмаларига ўз она тилида таклиф, ариза ва шикоятлар б-н мурожаат қилиш; б) тушунтириш бериш ҳамда ёзишмалар олиб бориш, зарур ҳолда тажримоннинг хизматидан фойдаланиш; ўз таклиф, ариза ва шикоятларига ўз она тилида жавоб олиш; в) соғлиқни сақлаш, шу жумладан, тиббий хулосага кўра амбулатория–поликлиника ва стационар шароитида тиббий ёрдам олиш; г) ижтимоий таъминот, шу жумладан, қонун ҳужжатларига мувофиқ пенсия олиш; ажнабий фуқаролар ўз мамлакатларининг дипломатик ваколатхоналари ва консуллик ваколатхоналари б-н мулоқотда бўлиш; д) юридик ёрдам олиш; е) шахсий хавфсизлик ҳуқуқи; ж) виждон эркинлигини таъминлаш ҳуқуқига эгадирлар. Ж.ж.ў.ш.ҳ.ҳ. маҳкумларнинг асосий мажбуриятларини ҳам белгилайди. Маҳкумлар жазони ўташ тартиби ва шартларига риоя этишлари, жазони ижро этувчи муассаса ёки орган маъмуриятининг қонунга асосланган талабларини бажаришга мажбур. Маҳкумларнинг ўз зиммасига юклатилган мажбуриятларини бажармасликлари қонунда белгиланган жавобгарликка сабаб бўлади. (муал. – Қ.Абдурасулова)

Фикр билдиринг

yoki
Saytga kirganingizdan so‘ng fikr bildirish imkoniyatiga ega bo‘lasiz
Юқорига