ЖИНОЯТ ФЕНОМЕНОЛОГИЯСИ – жиноятчиликнинг намоён бўлиши шакллари тўғрисидаги таълимот, криминологиянинг алоҳида соҳаси. Ж.ф. муайян жиноятлар ва жиноят соҳаларини таҳлил қилишга бағишланган. Мас., ижтимоий хизмат кўрсатиш, таълим, соғлиқни сақлаш муассасалари, табиатни муҳофаза қилиш, назорат-тафтиш, аудиторлик соҳалари. Ихтисослашмаган тузилмалар жиноятчиликнинг олдини олишда маълум даражада ўзига хос ўрин эгаллайди. Аммо уларнинг жиноятчиликка қарши изчил кураш олиб бориши тегишли органлар мурожаат қилганидан кейингина ёки ишловчилар муҳитида ҳуқуқ–тартибот ва хавфсизликни таъминлаш муносабати б-н вужудга келади. Қисман ихтисослашган профилактика субъектлари эса ўз асосий вазифалари доирасида тизимли ажратилган профилактика функциясига эга бўладилар. Ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари жиноятчиликнинг олдини олишнинг ихтисослашган субъектлари ҳисобланади. Профилактика вазифалари ва функциялари уларнинг асосий, устувор вазифалари жумласига киради. Булар суд, прокуратура, ички ишлар, миллий хавфсизлик, адлия органлари, божхона ва чегара хизматлари, ички қўшинлар, юридик йўналишдаги илмий ва таълим муассасаларидир. Ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари тизимига айрим ихтисослашган жамоат бирлашмалари (тузилмалари), шунингдек, адвокатура ва қўриқлаш хизматлари бирикади. (муал. – С.Ниёзова)