ЖИНОЯТ ИШИНИ ҚЎЗҒАТИШ – жиноят ишини қўзғатиш учун: 1) шахсларнинг аризалари; 2) корхоналар, муассасалар, ташкилотлар, жамоат бирлашмалари ва мансабдор шахслар берган хабарлар; 3) оммавий ахборот воситалари берган хабарлар; 4) жиноят содир этилганлигини кўрсатувчи маълумотлар ва изларни суриштирув органи, суриштирувчи, терговчи, прокурор ёки суднинг бевосита ўзи аниқлаши; 5) айбини бўйнига олиш ҳақидаги арз сабаб бўлади. Жиноят белгилари мавжудлигини кўрсатувчи маълумотлар жиноят ишини қўзғатиш учун асос бўлади. Юқорида кўрсатилган сабаб ва асослар мавжуд бўлган тақдирда жиноят ишини қўзғатиш тўғрисида суриштирувчи, терговчи, прокурор қарор, суд эса ажрим чиқаради (ЖПК 321-338-м.). (муал. – Г.Тўлаганова)