Yangi hujjatlar

ЖИНОЯТ ИШИНИ ЯНГИ ОЧИЛГАН ҲОЛАТЛАР БЎЙИЧА ҚАЙТА ҲАРАКАТГА КЕЛТИРИШ

ЖИНОЯТ ИШИНИ ЯНГИ ОЧИЛГАН ҲОЛАТЛАР БЎЙИЧА ҚАЙТА ҲАРАКАТГА КЕЛТИРИШ – ҳукм чиқарилгандан сўнг ишни қонунда кўрсатилган янги ҳолатлар очилиши муносабати б-н қайта ҳаракатга келтириш. Жиноят иши бўйича гувоҳ кўрсатуви ёки эксперт ҳулосаси нотўғрилиги, ишдаги далиллардан биронтаси қалбаки эканлиги судьянинг суд муҳокамасида ёки терговчининг тергов даврида ўз вазифасини суиистеъмол қилганлиги аниқланса, суд ҳукм чиқараётганда маълум бўлмаган ҳолатлар очилса, судланган шахснинг айбсизлиги ёхуд ҳукмда кўрсатилгандан енгил ёки аксинча, оғир жиноят қилганлиги аниқланса, шунингдек, оқланган ёки судда жиноят иши тугатилган шахснинг айбдорлиги тасдиқланса ж.и.қ.ҳ.к.мумкин (ЖПК, 522–527-м.). (муал. – Ғ.Абдумажидов)

Фикр билдиринг

yoki
Saytga kirganingizdan so‘ng fikr bildirish imkoniyatiga ega bo‘lasiz
Юқорига