Yangi hujjatlar

ЖИНОЯТ–ИЖРОИЯ КОДЕКСИ (ЖИК)

ЖИНОЯТ–ИЖРОИЯ КОДЕКСИ (ЖИК) – жиноий жазоларни ижро этиш ва ўташ тартиби ҳамда шартларини белгилаб берувчи қонун нормалари мажмуи. ЎзР ЖИК 1997 й. 25 апр.да тасдиқланиб, шу й. 1 окт.дан амалга киритилган. ЖИК умумий ва махсус қисмлардан, 9 бўлим, 34 боб, 197-м.дан иборат. Уларда, шунингдек, ЖИКга мувофиқ қабул қилинадиган бошқа қонун ҳужжатларида жиноий жазони, бошқа жиноий–ҳуқуқий таъсир чораларини ижро этиш принциплари, тартиби ва шартлари кўрсатилган; маҳкумларнинг ҳуқуқий мақоми; уларни ахлоқан тузатиш воситалари ҳамда маҳкумларни жазони ўташдан озод қилиш; жазони ижро этувчи муассаса ва органлар фаолияти тартиби; маҳкумларни ахлоқан тузатишда давлат ҳокимияти ва фуқаролар ўзини ўзи бошқариш органлари, корхона, муассаса, ташкилотлар, жамоат бирлашмалари ва фуқароларнинг иштироки белгилаб берилган. (муал. – С.Ниёзова)

Фикр билдиринг

yoki
Saytga kirganingizdan so‘ng fikr bildirish imkoniyatiga ega bo‘lasiz
Юқорига