Yangi hujjatlar

ЖИНОЯТ КОДЕКСИ

ЖИНОЯТ КОДЕКСИ – жиноят–ҳуқуқий муносабатларни тартибга солувчи ҳуқуқий нормалар йиғиндиси. ЖК 1994 й. 22 сент.да қабул қилиниб, 1995 й. 1 апр.дан кучга киритилган. ЖК Умумий ва Махсус қисм, 8 бўлим, 24 та боб ва 302 м дан иборат. ЖК республикамизнинг жиноий қонунчилигини ташкил этувчи барча жиноий–ҳуқуқий меъёрларнинг асосий ва ягона йиғиндисидир. Таркибида жиноий–ҳуқуқий меъёрлар бўлган янги қонунчилик ҳужжатлари қабул қилинган тақдирда, улар ЖКга киритилиши лозим ва мустақил равишда қўлланилиши мумкин эмас. ЖК ички узвий бирлиги ва ўзаро боғлиқ жиноий–ҳуқуқий меъёрларнинг тизимли ифодаси, жиноий жавобгарликнинг тамойиллари, асослари ва шартларини, содир этилиши жиноят деб эътироф этиладиган ижтимоий хавфли қилмишларни белгилаб берувчи, бундай қилмишларни содир этган шахсларга нисбатан ҳуқуқий таъсир чоралари қўлланилишининг турини ва чегарасини белгиловчи қонунлаштирилган қонунчилик ҳужжатидир. (муал. – М.Усмоналиев)

Фикр билдиринг

yoki
Saytga kirganingizdan so‘ng fikr bildirish imkoniyatiga ega bo‘lasiz
Юқорига