ЖИНОЯТ КОДЕКСИНИНГ АМАЛ ҚИЛИШ ДОИРАСИ – Кодекснинг ЎзР ҳудудида жиноят содир этган шахсларга, шунингдек, ЎзР ҳудудидан ташқарида жиноят содир этган ЎзР фуқароларига нисбатан амал қилишидан иборат. Ж.к.а.қ.д. Жиноят қонунчилигининг қўлланиш ҳудудий доирасини белгилайди. Унда баён этилган қоидалар ҳудудий тамойилни ифода этади, яъни қайси давлат ҳудудида жиноят содир этилган бўлса, ўша давлатнинг ЖК қўлланиши тамойили кўрсатилади. Шунга мувофиқ, ЎзР ҳудудида жиноят содир этган барча шахсларга нисбатан, улар қайси давлат фуқароси бўлишидан қатъи назар ёки фуқаролиги бўлмаслигига қарамай, фақат ЖК бўйича жавобгарликка тортилади. Ҳудуд дейилганда ЎзР қарашли қуйидаги жойлар тушунилади: а) қуруқлик ҳудуди; б) сув ҳудуди, шу жумладан, ички сув ҳудудлари; в) ҳаво ҳудуди; г) ер ости ҳудудлари ҳудудийлик принципини тўлдиришга қаратилган. Фуқаролик принципига мувофиқ, ЎзР фуқаролари ҳамда фуқароликка эга бўлмаган, лекин Республика ҳудудида доимий яшаётганлар, улар қаерда бўлишларидан қатъи назар, ЎзР қонунчилигига амал қилишлари шарт. Шунинг учун, бу шахслар маълум шарт-шароитларга мос келган ҳолларда, гарчи улар жиноий ҳаракатни бошқа давлат ҳудудида содир этган бўлсалар ҳам, ЖКга мувофиқ, жавобгарликка тортиладилар. (муал. – М.Усмоналиев)