Yangi hujjatlar

ЖИНОЯТ МОТИВИ

ЖИНОЯТ МОТИВИжиноят субъектив томонининг факультатив белгиларидан бири. Ж.м. қилмишни тўғри квалификация қилишда, жиноятни бошқа жиноят таркибидан фарқлаш ва адолатли жазо тайинлашда муҳим аҳамиятга эга. Ж. м. муайян мақсаднинг вужудга келишини, унинг йўналишини ифодалайди. Айрим ҳолларда ж.м. жиноятнинг зарурий белгиси, бошқа ҳолларда жазони оғирлаштирувчи ҳолат ҳисобланади. Ж. м. шахсда жиноят содир қилиш қарори ва хоҳишини уйғотувчи ички ҳиссиётдир. Ж.м. фақат қасддан содир этилган жиноятларга хос. Ж.м. рашк, ўч олиш, безорилик, миллатлараро, шахсий ғараз ва ҳ.лар заминида шаклланади. Содир этилган бошқа жиноятни яшириш, мурданинг аъзоларини трансплантация қилиш учун олиш, шаҳвоний эҳтиёжни қондириш, халқаро алоқаларни ёмонлаштириш мақсадида урушни тарғиб қилиш, назорат қилинмайдиган фойда олиш кабилар бўлиши мумкин. (муал. – М.Усмоналиев)

Фикр билдиринг

yoki
Saytga kirganingizdan so‘ng fikr bildirish imkoniyatiga ega bo‘lasiz
Юқорига