Yangi hujjatlar

ЖИНОЯТ ОБЪЕКТИ

ЖИНОЯТ ОБЪЕКТИ – жиноят қонуни б-н қўриқланадиган ижтимоий муносабатлар, жиноятнинг нимага қаратилганлиги, унинг зарар етказадиган ёки зарар етказиши мумкин бўлган мўлжали. Ж.о.ни аниқлашни қонун б-н қўриқланадиган ижтимоий муносабатлардан бошламоқ лозим. Ушбу ижтимоий муносабатлар ЖК 2-м.да маълум қимматликлар тариқасида ва ЖК Махсус қисми барча бўлими ва бобларининг номланишида ифодаланган жиноят қонунчилиги б-н қўриқланадиган, жамиятда юзага келадиган қимматликлар мезони ва моҳиятини очиб берувчи нисбатан юқори ва муҳим аҳамиятга эга бўлган, умумий ҳисобда соф ижтимоий категория бўлган ижтимоий муносабат бўлиб, унга нисбатан жиноятчи қасд қилади, уни бузади (ёки унга суиқасд қилади, уни бузишга ҳаракат қилади). Умумий объект – жиноят қонуни қўриқлайдиган ижтимоий муносабатлар йиғиндисидир. Махсус объект эса – бир турга хос ижтимоий муносабатлар гуруҳи бўлиб, ЖК Махсус қисми бир бўлимидаги жиноятларни содир қилиш махсус объектга қасд қилишдир. Турдош объект – ижтимоий қимматликлар махсус белгиларига қараб, гуруҳларга йиғилган ижтимоий муносабатлар бўлиб, у айни пайтда, махсус объектнинг бир элементидир. Жиноятнинг бевосита объекти – жиноий қилмиш содир этилганида бевосита зарар кўрадиган ижтимоий муносабатдан иборат. Бевосита объект суд–тергов амалиётида жиноят таркибининг аниқланиши лозим бўлган қисмидир. Қўшимча объект – бу зарурий объект б-н бир вақтда бузиладиган Ж.о. Факультатив объект – зарурий ёки қўшимча объект б-н бир вақтда бузиладиган объект бўлиб, у объект сифатида муҳим ва қимматли аҳамият касб этади. (муал. – М.Усмоналиев)

Фикр билдиринг

yoki
Saytga kirganingizdan so‘ng fikr bildirish imkoniyatiga ega bo‘lasiz
Юқорига