Yangi hujjatlar

ЖИНОЯТ ҚОНУНИНИНГ ОРҚАГА ҚАЙТИШ КУЧИ

ЖИНОЯТ ҚОНУНИНИНГ ОРҚАГА ҚАЙТИШ КУЧИ – қилмишнинг жиноийлигини бекор қиладиган, жазони енгиллаштирадиган ёки шахснинг аҳволини бошқача тарзда яхшилайдиган Ж.қ.о.қ.к.га эга. Ушбу қонун кучга киргунга қадар тегишли жиноий қилмиш содир этган шахсларга, шу жумладан, жазони ўтаётган ёки ўтаб бўлган шахсларга нисбатан, улар судланган бўлсалар-да, татбиқ этилади. Қилмишни жиноят деб ҳисоблайдиган, жазони кучайтирадиган ёки шахснинг ҳолатини бошқача тарзда ёмонлаштирадиган қонун орқага қайтиш кучига эга эмас (ЖК 13-м.). (муал. – М.Усмоналиев)

Фикр билдиринг

yoki
Saytga kirganingizdan so‘ng fikr bildirish imkoniyatiga ega bo‘lasiz
Юқорига