Yangi hujjatlar

ЖИНОЯТ ПРОЦЕССИ

ЖИНОЯТ ПРОЦЕССИ – жиноят ишини тергов қилиш ва судда кўриш вақтида суриштирув, тергов, прокуратура органлари ва суд бажарадиган фаолият жараёни. Ж.п., одатда, иш қўзғатилгандан то ҳукм чиқарилгунча давом этади, ҳатто ҳукмни текшириш ва унинг ижроси масалаларини ҳал қилишни ҳам ўз ичига олади. Ж.п. жиноятларни очиш ва жиноятчиларни жазолаш учун хизмат қилади; барча фуқароларнинг қонун ва суд олдида тенглиги, суднинг мустақиллиги ва фақат қонунга бўйсуниши, судлов ишлари ошкора ва кўпчиликни ташкил этган аҳоли тилида олиб борилиб, бу тилни билмаганларга таржимон ёрдам бериши, айбланувчи ўзини ҳимоя қилиш ҳуқуқига эга бўлиши каби демократик тамойилларга асосланади. Мансабдор шахсларнииг Ж.п.да ваколатлари қонун б-н тартибга солинади. Улар Ж.п.да иштирок этадиган айбланувчи, жабрланувчи, гувоҳ, эксперт ва б.нинг ўз ҳуқуқларидан тўлиқ фойдаланишлари ва мажбуриятларини тўла бажаришлари учун масъулиятли. Суриштирувчи, терговчи, прокурор ёки судьянинг ўз ваколати доирасидан ташқари чиқиши, қонунда белгиланмаган ҳаракатларни қилиши, шунингдек, айбланувчи, жабрланувчи ва б. манфаатдор шахсларнинг ҳуқуқининг асоссиз чегараланиши – тергов хулосаларининг нотўғри деб ҳисобланишига, ҳукмнинг бекор қилинишига сабаб бўлади. (муал. – Ғ.Абдумажидов)

Фикр билдиринг

yoki
Saytga kirganingizdan so‘ng fikr bildirish imkoniyatiga ega bo‘lasiz
Юқорига