ЖИНОЯТ ПРОЦЕССУАЛ ҲУҚУҚИ – ҳуқуқ тармоғи; жиноят ишини тергов қилиш ва ҳал қилишда суд, прокуратура, тергов ва суриштирув органларининг фаолиятини, уларнинг бу борада фуқаролар ва муассасалар б-н муносабатини ҳамда айбланувчи, жабрланувчи, айбловчи, ҳимоячи ва б. процесс иштирокчиларининг ҳуқуқ ва бурчларини белгилайдиган ҳуқуқий нормалар йиғиндиси. Ўз.Рнинг Ж.п.ҳ. демократик принципларга ва қонунийликка асосланган бўлиб, вазифаси жиноятларни тез ва тўла очиш, айбдорни фош этиш, жиноят қилган ҳар бир шахсга одилона жазо бериш ва ҳеч кимни айбсиз жиноий жавобгарликка тортмасликни таъминлашдан иборат. Суд, прокуратура, тергов ва суриштирув органлари фақат қонунда кўрсатилган ваколат доирасида ҳаракат қиладилар. Ж.п.ҳ. ЎзРнинг ЖПК ва б. қонун актларида ифодаланган. (муал. – Ғ.Абдумажидов)