Yangi hujjatlar

ЖИНОЯТ СОДИР ЭТИШ ЖОЙИ

ЖИНОЯТ СОДИР ЭТИШ ЖОЙИ – жиноят бошланган ёхуд жиноий оқибат рўй берган муайян ҳудуд ёки бино тушунилади. Бу жиноят содир қилинган чегараланган ҳудуд, жой, географик нуқта бўлиб, унга мас., уй–жой, ўрмон, омбор ва ш.к. кириши мумкин. Ж.с.э.ж. жиноят қонуни амал қиладиган бутун ЖК 11–12-м.даги принципга кўра белгиланган ҳудудда жиноий жавобгарликни юзага келтиради. Бу ҳолатда Ж.с.э.ж. ҳудуд ва фуқаролик принципларига асосан белгиланади. Бу принциплар асосида ЎзР ҳудудида ва ундан ташқарида содир қилинган жиноятлар учун жиноий жавобгарлик масаласи ҳал қилинади. ЖК Махсус қисми м. диспозициясида назарда тутилган ҳолларда жиноят содир қилиш жойи жиноятнинг зарурий белгиси бўлади, мас., (ЖК 202–, 220–, 222-м.). Агар м.нинг диспозициясида Ж.с.э.ж. зарурий белги бўлса, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган ходимлари жиноятнинг айнан ўша жойда содир бўлганлигини аниқлашлари лозим. (муал. – М.Усмоналиев)

Фикр билдиринг

yoki
Saytga kirganingizdan so‘ng fikr bildirish imkoniyatiga ega bo‘lasiz
Юқорига