ЖИНОЯТ СОДИР ЭТИШДАН ИХТИЁРИЙ ҚАЙТИШ – ЖКнинг 26-м.га кўра шахс жиноятга тайёргарлик кўриш ҳаракатларини ёки жиноят содир этишга бевосита қаратилган ҳаракатларни охирига етказиш мумкинлигини англаган ҳолда тўхтатса, шунингдек, жиноий оқибат келиб чиқиши мумкинлигини англаган ҳолда, шундай оқибат келиб чиқишининг олдини олса, жиноят содир этишдан ихтиёрий қайтиш деб топилади. (муал. – Э.Турғунбоев)