ЖИНОЯТ ҲУҚУҚИНИНГ КЛАССИК МАКТАБИ – XVIII–XIX асрларда жиноят ҳуқуқи фанидаги етакчи йўналиш. Ж.ҳ.к.м. вакиллари (Ч.Беккариа, А.Фейербах ва б.) ҳозирги вақтгача ўз аҳамиятини сақлаб қолган (қонунда кўрсатилмаган жиноят йўқ, жазонинг мутаносиблиги, жазонинг ҳамма учун тенглиги, айбсизлик презумпцияси ва ҳ.к.) жиноят ҳуқуқининг бир қатор илғор принципларини илгари сурдилар. Россияда З.А.Горюшкин, А.П.Куницин, В.Д.Спасович ва б. ушбу мактабнинг намоёндалари бўлишган. (муал. – С.Ниёзова)