Yangi hujjatlar

ЖИНОЯТ ҲУҚУҚИНИНГ ПРИНЦИПЛАРИ

ЖИНОЯТ ҲУҚУҚИНИНГ ПРИНЦИПЛАРИ – жиноят ҳуқуқининг тизимини, алоҳида и-тларининг  мазмунини белгиловчи, унга мувофиқ равишда ишлаб чиқилган жиноят ҳуқуқининг нормаларида мужассамлашган асосий раҳбарий-назарий ғоялар. Ж.ҳ. демократик давлатнинг жиноят ҳуқуқига оид сиёсатининг моҳияти, ҳозирги замон принципларини ифодалайди, шунингдек, жиноятлар учун жавобгарликнинг негизи, чегаралари ва шакллари ҳақидаги ижтимоий-сиёсий, иқтисодий, аҳлоқий, диний ва ҳуқуқий тасаввурларни акс эттирадиган бош ғоя ва раҳбарий қоидалардир. ЎзР ж.ҳ.п. ЖКнинг 3-моддасида кўрсатилган: қонунийлик, фуқароларнинг қонун олдида тенглиги, демократизм, инсонпарварлик, одиллик, айб учун жавобгарлик, жавобгарликнинг муқаррарлигидан иборат. (муал. – Э.Турғунбоев)

Фикр билдиринг

yoki
Saytga kirganingizdan so‘ng fikr bildirish imkoniyatiga ega bo‘lasiz
Юқорига