Yangi hujjatlar

ЖИНОЯТ ҲУҚУҚИНИНГ СОЦИОЛОГИК МАКТАБИ

ЖИНОЯТ ҲУҚУҚИНИНГ СОЦИОЛОГИК МАКТАБИ – жиноят ҳуқуқидаги йўналиш. XIX асрнинг охири – XX асрнинг бошларида шаклланган. Мактаб вакиллари – Ф.Лист (Австрия), Э.Ферри (Италия), россиялик олимлар И.Я.Фойницкий, С.В.Познишев инсон жиноий феъл–атворининг социал алоқадорлигини эътироф этиб, шу б-н бирга, унга биологик (шу жумладан, ирсий), физик (й. фасллари, иқлим, кун вақтлари ва ҳ.к.) ва б. омиллар ҳам таъсир қилади деб ҳисоблашган. Ж.ҳ.с. м.нинг ҳозирги тарафдорлари жиноятчиликнинг биологик ва социал (мас., урбанизация б-н боғлиқ) омилларининг кўпчилиги назариясини илгари суришди. Криминалист социологлар жиноят ҳуқуқи фани тор маънодаги жиноят ҳуқуқини (жиноий догматика), жиноятлар криминологияси ёки этиологиясини ва жиноятчиликка қарши кураш сиёсатини бирлаштиради деб ҳисоблашган; уларнинг айримлари жиноят ҳуқуқининг таркибига, шунингдек, пенология (жазонинг ижро этилиши ҳақидаги фан) ҳам киради деб ҳисоблашади. (муал. – С.Ниёзова)

Фикр билдиринг

yoki
Saytga kirganingizdan so‘ng fikr bildirish imkoniyatiga ega bo‘lasiz
Юқорига