Yangi hujjatlar

ЖИНОЯТЧИЛАРНИНГ КЛАССИФИКАЦИЯСИ

ЖИНОЯТЧИЛАРНИНГ КЛАССИФИКАЦИЯСИ муайян мезонлар асосида жиноятчиларни гуруҳларга ажратиш . Жиноятчи шахси жиноятчи бўлмаган шахсдан ўзининг ижтимоий хавфлилиги б-н фарқ қилади. Шахс ижтимоий хавфлилигининг хусусияти жиноий хулқ мотивациясининг йўналишига боғлиқ бўлади. Ушбу йўналишнинг чуқурлиги ва турғунлигига қараб шахснинг ижтимоий хавфлилик даражаси ҳам ўзгариб туради. Шу сабабдан ҳам жиноятчи шахсларни иккита мезон: а) мотивациянинг хусусияти ва мазмунига кўра; б) криминоген йўналишнинг чуқурлиги ва турғунлигига кўра классификациялаш муҳим аҳамиятга эгадир. Мотивациянинг хусусияти ва мазмунига кўра, жиноят содир этган шахсларни қуйидаги гуруҳларга ажратиш мумкин: 1) инсон шахси, унинг ҳаёти, соғлиғига салбий бепарволик муносабат (зўрлик ишлатувчи тип); 2) ғараз йўналиш (ғараз ниятли тип); 3) ўзининг фуқаровий ва меҳнат мажбуриятларига совуққонлик б-н қараш; 4) мавжуд талаблар ва ўзининг мажбуриятларига енгилтаклик, бепарволик б-н қараш. Шахсни криминоген мотивация йўналишининг чу­қурлиги ва турғунлигига кўра: а) тасодифан жиноят содир этган шахслар; (тасодифий жиноятчилар); б) салбий вазият таъсири остида биринчи марта жиноят содир этган шахслар (вазиятга боғлиқ жиноятчилар); в) биринчи марта жиноят содир этган, бироқ аввал ҳам ҳуқуқбузарликларни амалга оширган ва салбий тав­сифланувчи шахслар (беқарор жиноятчилар); г) бир неча марта жиноят содир этган ва илгари су­дланган шахслар (ашаддий жиноятчилар); д) ўта хавфли рецидивнинг субъектлари (ўта ашаддий жиноятчилар)га бўлиш мумкин. (муал. – С.Ниёзова)

Фикр билдиринг

yoki
Saytga kirganingizdan so‘ng fikr bildirish imkoniyatiga ega bo‘lasiz
Юқорига