ЖИНОЯТЧИЛИК ҲАҚИДА АБСОЛЮТ МАЪЛУМОТЛАР – жиноятчилик статистикасининг турли таҳлилий маълумотлари ўзида акс эттирадиган асосий кўрсаткичлар. Ж.ҳ.а.м жиноятчиликка оид ҳодиса ва жараёнларининг миқдори, рўйхатга олинган жиноятлар, моддий зарарнинг суммаси, жиноят содир этган шахслар, жабрланувчиларнинг сони ва ҳ.к.нинг рақамда ифодаланишидир. (муал. – С.Ниёзова)