ЖИНОЯТЧИЛИК ҲАҚИДА НИСБИЙ МАЪЛУМОТЛАР – жиноятчиликнинг турли хилдаги қиёсий таҳлили натижасида олинган маълумотлар. Улар жиноятчилик б-н боғлиқ ижтимоий, демографик ва б. статистик маълумотларни бир-бирига қиёслаш, турли ҳудуддаги жиноятчиликни қиёслаш, жиноят турлари миқдорини жиноятчиликнинг умумий сонига қиёслаш, жиноят содир этган шахслар гуруҳининг таркибида жамият турли ижтимоий гуруҳлари вакилларининг миқдорини ўрганиш орқали амалга оширилади. Ж.ҳ.н.м. жиноятчиликнинг статистик таҳлили, улар орқали жиноятчиликнинг сифат ва миқдор жиҳатдан ҳолати ва ундаги ўзгаришлар нисбати берилади. Ж.ҳ.н.м. орқали жиноятчиликнинг интенсивлигини, яъни жиноятчиликнинг ўсиши, аҳоли сони ўсишидан кўпроқ, тезроқ тарқалганлигини кўрсатиб беради. Ж.ҳ.н.м. жиноятчиликнинг динамикаси, унинг олдинги й.даги кўрсаткичларига нисбатан қанча кўпайган ёки камайганлигини ўзида ифода этади. Ж.ҳ.н.м. жиноятчилик таркибини таҳлил этишда ҳам аҳамиятга эгадир. Таққослаш орқали умумий жиноятчилик таркибида алоҳида турдаги жиноятчиликнинг миқдори ҳамда жиноятчиларнинг умумий сони таркибида жамиятдаги турли ижтимоий гуруҳ вакилларининг миқдори аниқланади. (муал. – С.Ниёзова)