Yangi hujjatlar

ЖИНОЯТЧИЛИК САБАБЛАРИ

ЖИНОЯТЧИЛИК САБАБЛАРИ – жиноятчиликни келтириб чиқарувчи ҳолатлар, ҳодисалар, шарт-шароитлар ҳам оқибат б-н алоқадор боғлиқлик, лекин улар жиноят юз беришига сабаб деб тушинилмайди. Улар ижтимоий ва шахсий ҳаёт шароитларида ифодаланади. Криминологик детерминация ижтимоий муносабатлардаги салбий ҳодисалар тизимидан жой олган жиноятларнинг содир этилиш сабаблари ва уларга имкон берган шароитлар, ҳодисалар ва жараёнлар мажмуидан иборат. Жиноятчилик асосий шарт-шароитлари уч гуруҳга бўлинади: а) вақт бўйича алоқадорлик ҳодиса ёки жараённинг узлуксиз кетма-кетликда амал қилиши. Мас., жиноий хатти-ҳаракатни содир этишда аввал ниятнинг вужудга келиши, тажовуз объектини, жиноят қуролининг танланиши, иштирокчилар орасида ролларнинг тақсимланиши, жиноий хатти-ҳаракатни бошлаш тўғрисидаги қарорнинг қабул қилиниши каби бир қанча босқичларда ўтади. б) макондаги алоқадорлик у ёки бу турдаги жиноятларнинг мамлакатнинг турли минтақалардаги ижтимоий, жўғрофий, этнографик ва б. фарқларга боғлиқ ҳолда тарқалганлигида намоён бўлади. в) функционал алоқадорлик эса турли хил ҳодисаларнинг бир-бири б-н боғлиқлигини кўрсатади, биринчисидаги ўзгаришлар иккинчи ҳодисада ҳам муайян ўзгаришларни вужудга келтиради. Мас., ижтимоий–иқтисодий муносабатларда рўй берган ўзгаришлар жиноятчилик структурасида ҳам ўзгаришларни вужудга келтиради. (муал. – С.Ниёзова)

Фикр билдиринг

yoki
Saytga kirganingizdan so‘ng fikr bildirish imkoniyatiga ega bo‘lasiz
Юқорига