Yangi hujjatlar

ЖИНОЯТЧИЛИК САБАБЛАРИ ТЎҒРИСИДАГИ ГЕНЕТИК НАЗАРИЯ

ЖИНОЯТЧИЛИК САБАБЛАРИ ТЎҒРИСИДАГИ ГЕНЕТИК НАЗАРИЯ – шахсларнинг жиноят содир этишга мойиллиги гендан ўтиши ва туғма бўлиши ҳақидаги назария. Унинг асосчиси италиялик психиатр врач профессор Чезаре Ломброзо (1835–1909) фикрича, жиноят худди инсоннинг туғилиши ва ўлиши каби табиий ва зарурий ҳодисадир, жиноятчиликнинг юз бериши биологик ҳолат. У ўзининг «Жиноятчи одам», «Жиноят: унинг сабаблари ва даволаш воситалари» номли асарларида жиноятчиликнинг туғма эканлигини исботлашга уринади. Жиноят содир этишда мойиллик туғма хусусиятга эга эканлиги ҳақидаги фикрнинг тарафдорлари Рафаэль Гарофало, Энрико Ферри, О.Лангелар фикрича, кўпгина руҳий хусусиятлар авлоддан–авлодга ўтиб келган. Бу ўз навбатида жиноят содир этишга мойилликка ҳам тегишлидир деб таькидлайдилар. Жиноятчилик ва унинг сабаблари тўғрисида бошқа оқимлар кейинроқ пайдо бўла бошлаган. (муал. – С.Ниёзова)

Фикр билдиринг

yoki
Saytga kirganingizdan so‘ng fikr bildirish imkoniyatiga ega bo‘lasiz
Юқорига