Yangi hujjatlar

ЖИНОЯТЧИЛИК СТРУКТУРАСИ

ЖИНОЯТЧИЛИК СТРУКТУРАСИ жиноят ҳуқуқий ёки криминологик асосларига кўра классификация қилинувчи жиноятларнинг ўзаро нисбати. Ж.с.нинг кўрсаткичлари жиноятлар ижтимоий хавфлилик даражасининг миқдор ва сифат тавсифини, унинг ўзига хос хусусиятларини, жиноят ҳуқуқий чораларни қўллаш амалиётини дифференциация қилишг имконини беради. Ж.с. кўрсаткичлари қуйидагилардир: ўта оғир, оғир ва унча оғир бўлмаган жиноятларнинг ўзаро нисбати; ЖК Махсус қисмидаги классификация бўйича жиноятлар турларининг ўзаро нисбати; энг кўп содир қилинган жиноятлар ҳиссаси; мотивлари йўналишига (зўрлик ишлатиб, ғараз ниятларда ва эҳтиётсизлик орқасида содир этилган жиноятлар) кўра содир этилган жиноятлар турларининг ўзаро нисбати; вояга етмаганлар жиноятчилигининг ҳиссаси; гуруҳ томонидан содир этилган ва уюшган жиноятчиликнинг ҳиссаси; гиёҳвандлик воситаларининг қонунга хилоф муомаласи б-н боғлиқ бўлган жиноятларнинг ҳиссаси; транснационал жиноятлар; жиноятчилик туфайли етказилган зарарнинг миқдори ва ҳ.к. (муал. – С.Ниёзова)

Фикр билдиринг

yoki
Saytga kirganingizdan so‘ng fikr bildirish imkoniyatiga ega bo‘lasiz
Юқорига